Пенсия ва нафақалар ошади 

Президент фармони билан, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади.

Бунда:

· ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;

· ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;

· ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

– 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм;

– 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм;

– оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;

– оиланинг 3– ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм;

· ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди.

2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, фармонда 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилиши назарда тутилган. 2026 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000