08:05 / 07.06.2022
11670

«Ижтимоий иш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

“Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

“Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 8 боб, 38 моддадан иборат. Унда:

асосий тушунчалар - деинституциализация, ижтимоий иш, ижтимоий ходим, ижтимоий хизмат ёрдамчи ходимлари, ижтимоий хизмат кўрсатиш, ижтимоий ходим ахлоқ кодекси, ижтимоий иш амалиёти стандарти, парапрофессионал ижтимоий ходимлар, ҳодисани бошқариш;

давлат сиёсати асосий йўналишлари ва принциплари;

ижтимоий иш соҳадаги тегишли органларнинг ваколатлари;

ижтимоий ходим фаолияти - ижтимоий ходим вазифалари, болалар фаровонлиги ва ҳимоясини таъминлаш борасидаги ижтимоий иш, таълим муассасалари тизимида (мактабгача, мактаб, касб-ҳунар) ижтимоий иш, соғлиқни сақлаш, тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳалардаги ижтимоий иш,  ногиронлиги бўлган шахслар билан ижтимоий иш, маҳаллий ҳамжамиятдаги ижтимоий иш, интернат муассасаларида ижтимоий иш, аҳоли турли тоифалари билан ижтимоий иш, ижтимоий хизматлар олувчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ижтимоий иш шакллари, турлари ва бошқалар келтирилган.

Қонун лойиҳасида вазирликлар ва идоралар мажбуриятларини, ижтимоий хизматлар ходимларига қўйиладиган талабларни белгилаш меъёрлари назарда тутилган.

Билдирилишича, “Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни ривожлантиришда муҳим босқич бўлади, ижтимоий иш турларини кенгайтиришга, шахс/оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ижтимоий хизматлар сифатини оширишга кўмак беради. 

Қонун нафақат ижтимоий ишларни бажариш жараёнини тартибга солиш, балки унинг ҳимояга муҳтож (эҳтиёжманд) шахслар/оилалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатига таъсирини тизимли таҳлил қилиш ва шахслар/оилалар оғир турмуш шароитидан чиқиб кетиши бўйича таъсирчан чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

Top