Фуқаролик ҳолати далолатномаларини экстерриториал тамойил асосида қайд этиш тартиби жорий этилгани муносабати билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари штат бирликларини мақбуллаштириш мақсад қилинган.

Лойиҳага кўра, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги никоҳ уйлари фаолияти тугатилади.

Адлия вазирлиги фаолияти тугатилаётган никоҳ уйлари штат бирликларини эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда бошқа туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари (ФҲДЁ)га ўтказиш чораларини кўради.

ФҲДЁ бўлимлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда адлия вазири томонидан ташкил этилади ва тугатилади.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан ФҲДЁ бўлимлари томонидан такрорий гувоҳномалар берганлик учун фуқаролар герб йиғимидан озод қилинади.