Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига етиб борди.
Корея Республикаси ҳарбий-ҳаво кучларининг Сеулдаги авиабазасида олий мартабали меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллерия тўпларидан салют берилди.
Президентни бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чҳол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.




Уч кунлик ташриф доирасида Корея Республикаси президенти Ли Жэ Мён билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар, Миллий Ассамблея спикери Чо Жонг Шик, бош вазир Ҳан Сон Сук, Кореянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари ҳамда ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.


Бундан ташқари, давлат раҳбари Ўзбекистон – Корея бизнес форумиочилишида нутқ сўзлайди.
16 сентябр куни президент биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этади.
Ташрифнинг сиёсий ва иқтисодий кун тартибидаги тадбирлар билан бир вақтда Корея пойтахти ва бошқа шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.














