Шолц, Макрон ва Драги поездда Киевга борди. Франция президенти украиналикларга мурожаат қилмоқчи
Германия канцлери Олаф Шолц, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Италия бош вазири Марио Драги Украина пойтахти Киевга борди.
«Евроучлик» етакчилари Киевга поездда борган. Шолц, Макрон ва Драги битта поездда бўлган. Кейинчалик Руминия президенти Клаус Йоханнес ҳам Киевга боргани маълум бўлди. Шолц, Макрон ва Драги уруш оқибатида вайронага айланган Киев яқинидаги Ирпен шаҳрига боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Макрон маълум қилди.
Франция президенти вокзалдаёқ журналистлар билан гаплашишга улгурди. Макрон украиналикларга мурожаат қилмоқчи эканини айтди. Украинада «евроучлик» етакчилари мамлакатни Европа Иттифоқига олиб киришини айтиш ва Россия билан музокараларга қайтишга кўндириш учун келганини тахмин қилишмоқда. Аввалроқ Италия Украина ўз ҳудудларини бериш орқали сулҳга келишиши борасида режа тақдим этган, бу эса украиналикларнинг ғазабига сабаб бўлганди.
Киевга борган Олаф Шолцнинг айтишича, Германия фақат Украинага ҳамдард эканини айтиш билан чекланмайди, гуманитар ва ҳарбий ёрдам беришда давом этади. «Украина ўз мустақиллигини ҳимоя қилар экан биз ёрдам беришда давом этамиз», деган Шолц.
«Евроучлик» етакчиларининг Киевга ташрифи 4 ойдан буён давом этаётган уруш фонида катта воқелик деб қаралмоқда. Бу ташрифдан кейин тўхтаб қолган ва амалда жиддий қаралмаган Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар тикланиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
14:45
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024