09:28 / 22.06.2022
2530

Жиззахдаги довонда тормози ишламай қолган DAF машинаси иккита юк машинаси билан тўқнашди

Ҳодиса оқибатида DAF АЁҚШга бориб урилган. "ГАЗ-53" машинаси ағдарилиб кетган. Isuzu эса йўл четидаги дарахтга бориб урилган ва ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 21 июнь куни соат 17:30 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган 1013-километрида учта юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1979 йилда туғилган ҳайдовчи Ҳ.Б. DAF русумли юк машинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг довон қисмидан тушишда тормоз тизимидаги носозлик сабаб йўл четида турган, сомон ортилган "ГАЗ-53" русумли юк автомашинасини ва ўзидан олдиндан ҳаракатланиб кетаётган Isuzu юк машинасини уриб, йўл четига чиқиб кетган. 

Оқибатда, DAF юк машинаси АЁҚШлардан бирига бориб урилган ва унинг ускуналарини яроқсиз ҳолга келтирган. "ГАЗ-53" машинаси ағдарилиб кетган. Isuzu эса йўл четидаги дарахтга бориб урилган ва кабина яроқсиз ҳолга келган. Унинг ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззахда тормози панд берган юк машинаси тўртта машинага зарар етказган ва 8 киши жароҳат олганди.

Top