Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқарони Тожикистондаги институтга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қўшни давлат институтига ўқишга киритиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ш.Ж. бошқа бир фуқаро Ж.дан танишлари орқали Тожикистон Республикасидаги Педагогика институтига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига 2-босқичдан кўчиртириб бериш эвазига 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:23 / 24.10.2025
Медиация институтини такомиллаштириш бошланяпти
14:25 / 22.10.2025
Тошкентда Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш институти ташкил этилади
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
13:33 / 08.10.2025