Жамият | 16:59 / 30.06.2022
104992
1 дақиқада ўқилади

Asalhoney'нинг қотили уни қандай ўлдирганини айтиб берди

Фото: Видеодан кадр

2022 йил 18 март куни Instagram'да Asalhoney номи билан танилган блогер Асал Хўжаеванинг жасади ўз хонадонидан топилган эди. Хўжаеванинг қотили топилди ва у қотилликни қандай содир этганини айтиб берди.

Маълум бўлишича, қотилликни Хоразм вилоятида туғилган Каримберган исмли шахс содир этган. Блогер жасади топилганидан 1-3 кун олдин ўлдирилган. Қотил Asalhoney билан интернетда танишиб, телефон қилганида блогер уни ҳақорат қилган. Шундан кейин қотил Instagram орқали Asalhoney'нинг уй манзилини аниқлаган. Кейин уйга бориб, эшикни тақиллатган, эшикни очган блогернинг қорнига пичоқ урган.

Қотил ерга йиқилган Asalhoney'ни бўғиб ўлдирган. Кейин уйидаги 31 миллион сўмлик бойликларини қўлга киритган. Етмаганига блогернинг картасидаги 1 миллион сўмни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборган. Шундан кейин тонгда уйни тарк этган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97 ва 164-моддалари билан иш очилиб иш материаллари судга оширилган.