Давлат раҳбари боғда “Беш ташаббус” йўналишлари бўйича ташкил этилган павильонлар фаолияти билан танишди, ёшлар билан мулоқот қилди.

Ташриф давомида президент “Заковат” павильонида ҳам бўлиб, кўрсатув бошловчиси Абдурасул Абдуллаев, клуб билимдонлари, маҳаллалар ўртасидаги интеллектуал турнир ғолиби бўлган Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Сорисув маҳалласи жамоаси, шунингдек журналист ва блогерлар ўртасида ўтган турнирнинг чемпион жамоаси – “Energy” аъзолари билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев айни пайтда байрам тадбирида нутқ сўзламоқда.