Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини эълон қилди.

Унга кўра, буғдой импорт қилинган маҳсулотлар ичида энг кўп улушга эга бўлиб турибди – 328,3 миллион АҚШ доллари.

Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар:

  • Буғдой – 328,3 млн АҚШ доллари;
  • Шакарқамиш – 153 млн АҚШ доллари;
  • Маргарин маҳсулотлари – 137 млн АҚШ доллари;
  • Қорамол гўшти – 81,3 млн АҚШ доллари;
  • Картошка – 51,6 млн АҚШ доллари;
  • Ўсимлик ёғи – 59,8 млн АҚШ доллари;
  • Буғдой уни – 49 млн АҚШ доллари;
  • Какао ва шоколад – 46 млн АҚШ доллари;
  • Сут маҳсулотлари – 31 млн АҚШ доллари;
  • Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 28,6 млн АҚШ доллари;
  • Банан – 23,7 млн АҚШ доллари;
  • Чой – 19,8 млн АҚШ доллари;
  • Парранда гўшти – 19 млн АҚШ доллари;
  • Маккажўхори – 17 млн АҚШ доллари;
  • Кофе – 13 млн АҚШ доллари;
  • Қандолат маҳсулотлари – 10,6 млн АҚШ доллари.