Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига мувофиқ Зайнилобиддин Шаҳоббидинович Низомиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, унинг истеъфосига саломатлигидаги муаммо сабаб бўлган.
У бошқа лавозимга ўтаётгани айтилган.
Зайнилобиддин Низомиддинов 2018 йил августида Президент администрациясига раҳбар этиб тайинланганди. Ўшанда Президент девони Президент администрацияси сифатида қайтадан ташкил қилинган. У муқаддам Шавкат Мирзиёевга у бош вазир бўлганида ёрдамчилик қилган ва Ўзбекистон бош вазири котибияти мудири лавозимида ишлаган.











