Охирги бир неча йиллар давомида ўзбекистонликлар томонидан қизиқиш катта бўлган Анталия шаҳри билан бир қаторда, Туркиянинг Эгей қирғоқлари мавжуд, бу жойлар ҳайратланарли манзаралар, қулай меҳмонхоналар танлови, ҳамёнбоп нархлар, меваларнинг мўл-кўллиги, пляжда ва фаол дам олиш имкониятлари билан ўзига жалб қилади.

Бу ерда Туркиянинг Мармарис ва Фетхие каби таниқли курортлари жойлашган. Бу йил айнан ушбу курортларда ўзбекистонликлар ҳам дам олиши мумкин – Asialuxe Travel компанияси 2 августдан Тошкентдан Даламанга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди.

Asialuxe Travel нега Мармарис/Фетхие – 2022 йил туристик мавсуми учун идеал танлов эканлиги ҳақида айтиб беради.

Мармарис

Мармарис курорти — бу кўплаб тунги клублар, пляжлар ва диққатга сазовор жойларга эга ўзига хос «туркча Ницца».

Курорт Эгей денгизи соҳилидаги улкан гўзал кўрфазда жойлашган. Кўрфазга киришда курортни кучли тўлқинлардан ҳимоя қиладиган орол бор, шу сабабли бу ерда денгиз деярли ҳар доим сокин бўлади. Мармарисдаги пляжлар қум ва тошлар билан қопланган, кўпчилиги сув ва қирғоқ тозалиги учун бериладиган «Мовий байроқ» мукофотига эга.

Маҳаллий манзаралар мовий қирғоқдан қолишмайди. Шаффоф сув, игнабаргли дарахтлар ўрмонлари ва кўплаб ёрқин жонли гуллар доимий дам олиш ва байрам муҳитини яратади.

Мармарис — бу фақатгина Эгей денгизида ёдда қоладиган дам олиш ва клублардаги ўйин-кулги эмас, балки сайр учун мос жойлар ва қизиқарли масканларга экскурсиялардир ҳам. Бу ердан Памуккале, Каппадокия ва Фетхие каби таниқли жойларга осон етиб олиш мумкин. Шаҳарнинг бош диққатга сазовор жойи – бу бир неча юз йиллар олдин қурилган ва қалъа сифатида хизмат қилган Мармарис қасридир, ҳозирда қаср ичида археологик музей фаолият юритмоқда, бу ердан денгиз ва шаҳарга чиройли манзара очилади. 4 км масофали Мармарис қирғоғи ҳамда денгизда сайр қилишни буюртма қилиш ва елкан кемани бошқаришни ўрганиш мумкин бўлган яхталар турадиган «Нетсель Марина» жойи алоҳида эътиборга лойиқ. Кечаси эса Мармарис марказида фавворалар шоуси бўлиб ўтади.

Шопинг ҳақида гапирадиган бўлсак, ажойиб харидларни Grand Bazzar Carsi, Blue Port савдо маркази ёки «Нетсель Марина» атрофидаги савдо мажмуасида амалга ошириш мумкин.