Ўзбекистон | 18:47 / 13.07.2022
38650
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кейинги ҳафтада ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилиши мумкин

Кучли жазирама яқинлашмоқда. Рекордлар яна янгиланиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон ҳудудига 17–22 июл кунлари Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. Шу сабабли «Ўзгидромет» раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа фуқароларга шошилинч ахборот билан чиқди.

Қайд этилишича, иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши натижасида кундуз кунлари ҳаво ҳарорати қуйидагича кўтарилади:

  • Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44-47 даражагача;
  • Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42-45 даражагача;
  • Фарғона водийси вилоятларида 41-43 даражагача кўтарилади.

Шунингдек, республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг тўзонлар билан 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Маълумот учун, агар Тошкентда ҳарорат 45 даражага чиқса, бу 1870 йилдан кейинги даврнинг мутлақ рекорди бўлади. Бу кунлари айниқса энергетика тармоғи жиддий юклама остида қолади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид