Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Норов ШҲТнинг блоксиз мақомини сақлаб қолиш муҳимлигини билдирди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти учун ҳозирги мураккаб шароитда ҳам блокдан ташқари мақомини сақлаб қолиш муҳим.
Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов маълум қилди.
Ўзбекистон 2022 йилда ташкилотнинг амалдаги раиси ҳисобланади.
«Келиб чиқаётган қийинчилик ва чақириқларга қарамай, ШҲТ учун блокдан ташқари мақомини сақлаб қолиш принципиал аҳамиятга эга», — деди Норов ШҲТни кучайиб бораётган беқарорлик фонида ҳарбий ташкилотга айлантириш мумкинми деган саволга жавоб берар экан.
Шу билан бирга, Норов ШҲТга аъзо давлатлар учун ҳозирда ШҲТнинг янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашда салоҳиятини кучайтириш билан боғлиқ устувор вазифаларни ҳал этишга эътибор қаратиш муҳим эканини таъкидлади.
«Давлат раҳбарларининг Душанбе саммитида қабул қилинган ШҲТнинг хавфсизлик соҳасидаги механизмларини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорини амалга оширишни тезлаштириш зарур. Ўзбекистон россиялик ҳамкорларимиз томонидан таклиф қилинган, Тошкентда Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТ) негизида ШҲТ хавфсизлигига таҳдид ва чақириқлар бўйича универсал марказни яратиш музокаралари жараёнини тезроқ бошлаш тарафдори», — деди Норов.