Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ўқувчилар математика ва биологиядан халқаро олимпиадаларда бронза медалларини қўлга киритди
Норвегиянинг Осло шаҳрида 6-16 июль кунлари ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.
Норвегия пойтахти Ослода 6-16 июль кунлари ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонликлар 106 та давлат орасида 50-натижани қайд этди.
Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.

Белгиланган тартибга кўра, бронза медали соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Бронза медали учун ўқувчи 60 млн сўм, унинг ўқитувчиси эса 45 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Халқаро математика олимпиадасида ҳар бир давлатдан олти нафаргача ўқувчи иштирок этади. Бу йил жами иштирокчилар сони 600 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларнинг умумий баллари асосида мамлакатнинг натижаси эълон қилинади.

Ослода ХХРнинг 6 нафар иштирокчиси 6 та олтин медални қўлга киритишди ва мутлақ устунлик билан умумжамоа ҳисобида (252 балл) биринчи ўринни эгаллади. Хитойликлар бундан олдинги учта олимпиадада ҳам биринчи бўлишган.
Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея 3 тадан олтин ва кумуш (208 балл), АҚШ ўқувчилари 4 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларига (207 балл) сазовор бўлди.
Вьетнам (2 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза), Руминия (2-4-0), Тайланд (3-2-1), Германия (1-4-1), Эрон (3-3-0), Япония (1-4-1), Исроил (1-4-1) жамоалари кейинги ўринларни банд этди.

Жадвалга назар солинса, Германия, Япония, Исроилнинг натижалари бир хил бўлса ҳам, уларнинг эгаллаб турган ўринлари ҳар хил эканини кўриш мумкин. Бунинг сабаби иштирокчиларнинг масалани турли даражада ечгани билан боғлиқ. Ўзбекистондаги тест синовларидан фарқли ўлароқ, Халқаро математика олимпиадасида иштирокчиларга масалани тўлиқ ечмаган бўлса ҳам балл берилади. Бундан ўқувчиларнинг масалани неча фоиз ечгани инобатга олинади. Шунга кўра, гарчи бир хил медал олишган бўлса ҳам, немислар 192, японлар 191, исроилликлар 188 балл олишган.

Ўзбекистонликлар шу пайтгача Халқаро математика олимпиадасида олтин медални қўлга кирита олмаган. Ҳамюртларимиз 1997 йилдан буён 10 та кумуш, 29 та бронза медалга сазовор бўлган.
Халқаро олимпиададаги иштирокини 1993 йилдан бошлаган қўшни Қозоғистон ўқувчилари шу пайтгача 16 та олтин, 42 та кумуш, 71 та бронза медал билан тақдирланган. Жорий йилда 3 та бронза медал ва 3 та фахрий ёрлиқ билан чекланган.
Хитойда ўтказилган 54 Халқаро кимё олимпиадаси якунланди.
Дунёнинг 80 та давлатидан 320 нафар ўқувчи иштирок этган мазкур нуфузли олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Ғолиблар билан танишинг:
- Мафтуна Бадалова - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
- Азимжон Жамолов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
- Икромиддин Боймаҳаммадов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
- Шерзод Шайматов - Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМнинг 11-синф ўқувчиси.
Кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 млн. сўм, ўқитувчиларига – 75 млн. сўмдан пул мукофотлари топширилади.
Медал соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Мазкур ғалаба билан ўқувчилар ва уларнинг устозлари ҳамда ота-оналарини самимий муборакбод этамиз.
Мавзуга оид
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
13:38 / 21.05.2026