Жаҳон | 16:36 / 20.07.2022
11108
2 дақиқада ўқилади

Шри-Ланка парламенти норозилик намойишлари фонида янги президентни сайлади

Мисли кўрилмаган инқирозга юз тутган Шри-Ланка президентни сайлади. Аввалги давлат раҳбари мамлакатдан қочиб кетди, бироқ унинг партияси янги етакчини қўллаб-қувватлади.

Фото: Shutterstock

Мисли кўрилмаган иқтисодий инқирозга юз тутган Шри-Ланка янги президент, собиқ бош вазир Ранил Викрамасингени сайлади. Собиқ президент норозилик намойишлари туфайли мамлакатни тарк этди, бироқ айнан унинг партияси янги раҳбарни қўллаб-қувватлади. 

Шри-Ланка парламенти 20 июль, чоршанба куни собиқ етакчи Готабая Ражапакса ўтган ҳафта мамлакатни тарк этганидан бери давлат раҳбари вазифасини бажарувчи Ранил Викрамасингхени мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди. 

Викрамасингхе 134 овоз, унинг энг яқин рақиби Дулла Аллахаперума 82 овоз олди. Парламент олдида чиқиш қилган сайланган президент рақибни мамлакатни инқироздан олиб чиқиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. «Биринчи вазифа - Халқаро валюта жамғармаси билан молиявий ёрдам бўйича келишиш», деди у. 

22 миллион киши истиқомат қилувчи Шри-Ланкада озиқ-овқат, ёнилғи ва дори-дармон етказиб беришда узилишлар кузатилмоқда, инфляция рекордларни янгиламоқда. Мамлакатда мисли кўрилмаган инқироз фонида норозилик намойишлари бошланди. 9 июль куни оломон президент Ражапакса қароргоҳига бостириб кирди. Кейинчалик у мамлакатдан қочиб кетди ва давлат бошлиғи вазифаларини бош вазир Викрамасингхе ўз зиммасига олди. У мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва комендантлик соати жорий қилди. 

Сайловларда Викрамасингхе энг йирик партия, қочиб кетган президент Готабая Ражапаксанинг партияси бўлган SLPP томонидан қўллаб-қувватланди. Тўрт ака-ука Ражапакса клани мамлакатдаги сиёсатни сўнгги 20 йил давомида назорат қилиб келган ва намойишчилар сайлов натижаларидан қониқмаган бўлиши мумкин. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид