Халқимизда “кетмонни деҳқон чопади, ҳузурини савдогар кўради” деган нақл бор. Айни кунларда мамлакатдаги “газ-заправка”ларда метан газни сотиш билан шуғулланаётган тадбиркорларни шу нақлдаги савдогар десак бўлади. Бунда деҳқон ролини давлат бажармоқда. Гап нима ҳақида кетаётгани ҳақида мақоламиз давомида билиб оласиз.

Ошган нарх тушмайди

Шу йилнинг 15 июлидан юридик шахслар учун электр энергияси ва газ нархининг оширилиши эълон қилиниши ортидан ёқилғи қуйиш шохобчаларида метан нархи 3000−3100 сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергоресурслар нархи ошиши кўзда тутилган ҳукумат қарори ижроси кечиктирилгач автомобилларга сотилаётган газ нархи ўзгаришсиз қолганди.

Бироқ шунга қарамай Ўзбекистонда энг оммабоп автомобил ёқилғиси ҳисобланадиган метангаз республика миқёсида бир хилда ёки арзон сотиляпти деб бўлмайди.

Тўғри, ҳудудларнинг узоқ-яқинлигига қараб логистика харажатлари турлича бўлиши турган гап. Бироқ суриштирувимиз территориал жиҳатдан ёнма-ён, логистика жиҳатдан бир-биридан у қадар узоқ бўлмаган масофада жойлашган вилоятларда сотилаётган метан нархининг кескин фарқ қилиши муаммо сабабини бошқа жойдан излаш кераклигини кўрсатмоқда.

Энг қиммат метан Наманганда

Андижон шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида метан газ нархи. Фото: Kun.uz

Сўзимиз қуруқ бўлмасин, ҳудудлар мисолида вазиятни таҳлил қилиб кўрсак. Kun.uz мухбирлари тўплаган ҳамда Facebook'да ўтказилган сўровда қатнашган интернет фойдаланувчилари берган маълумотларга кўра, энг арзон метан газ Андижонда сотилмоқда. Вилоятнинг Қўрғонтепа туманида 1 м³ метан газ 1900 сўмдан, Андижон туманидаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида эса 1990 сўмдан, бошқа айрим “заправка”ларда 2200 сўмдан сотилмоқда.

Вилоятда метан газнинг ўртача нархи 2300 сўмни ташкил этади. Андижон шаҳри, Асака, Олтинкўл туманларидаги аксарият “заправка”ларда шу нархда газ қуйдира оласиз. Вилоят марказидаги айрим газ қуйиш шохобчаларида метан 2500 сўмгача сотилмоқда. Энг қиммат нарх Балиқчи (