Жорий йилнинг 30 июль куни Қашқадарё вилоятидаги Талимаржон-2 қудуғи мукаммал таъмирланганидан сўнг ундан саноат миқёсидаги газ оқими олинди.

Чиқарилаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 31 июль куни қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига мувофиқ тарзда бажарилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати