Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент администрация раҳбарига маъмурий ислоҳотлар бўйича топшириқ берди
Президент қарори ва топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича Назорат инспекцияси иши йўлга қўйилади.
Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умрзоқовга йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш топшириғини берди.
“Бугун муҳокама қилинган масалалар ислоҳотларимизнинг натижадорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади”, деди президент.
Администрация раҳбарига йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, янги ташкил қилинган Назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиб, президент қарорлари ва топшириқлари ижросини қатъий таъминлаш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисобот берди, дейилади президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.
Мавзуга оид
19:05 / 12.05.2026
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
18:38 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси тузилди. Унга Азизбек Урунов раис бўлди
09:28 / 07.05.2026
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади
18:25 / 13.01.2026