Ажратилган грантнинг умумий қиймати 3,3 млрд сўм бўлиб, университетнинг биринчи ўқув йили учун 50% дан 100% гача тўлов шартнома суммасини қоплаб беради. Грантга қуйидаги талабларга мос келувчи барча абитуриентлар ариза топширишлари мумкин:
- Мактаб ёки лицей (коллеж)ни битирган бўлиши;
- Математика имтиҳонидан 50 баллдан юқори тўплаган бўлиши;
- Эҳтиёжманд оила вакили бўлиши.
Шу билан бирга, абитуриентлардан IT соҳасини ўрганишга бўлган улкан қизиқиш ва иштиёқ талаб қилинади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгорларга оиласининг молиявий аҳволидан келиб чиққан ҳолда грант ажратилади.
Ушбу грант ажратилишида ўз ҳиссасини қўшган компаниялардан бири Ekom.UZ бренди остида фаолият юритувчи “ALEXOR-LINE” компанияси бўлиб, Ўзбекистон бозорида IT ва коммутация ускуналарининг энг йирик расмий дистрибьютори ва етказиб берувчиси ҳисобланади.
“MEGA MOTORS” компанияси 2019 йилда ташкил этилган. Ушбу компания Ўзбекистондаги электромобиллар дилери бўлиб, юқори сифатли электромобиллар ва уларнинг қўшимча эҳтиёт қисмларини сотиш билан шуғулланади.
“SIFCO INTERNATIONAL” компаниялар гуруҳи 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, Хитой, Европа ва МДҲ давлатларидан турли товарларни етказиб берувчи ва сотувчилардан бири ҳисобланади. Компания 29 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон бозорида ҳар қандай турдаги товарларни декларациялаш, божхона ва оддий омборда сақлаш ва бошқа турдаги хизматларни тақдим этиб келади.
“MEGAVAN” 15 йил давомида Ўзбекистон бозорида турли лойиҳаларни ўз вақтида етказиб бериш, шунингдек, маҳсулотларининг рақобатбардош нархлари билан ўз ўрнини топган компаниялардан биридир.
“BALLOON BY MEGAVAN” юк машиналари, автобуслар ва махсус жиҳозлар учун дисклар ва шиналарни улгуржи сотиш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келаётган илғор компаниялардан бири ҳисобланади.
“DECLAS” компанияси импорт ва экспорт қилинадиган товарларнинг божхона расмийлаштируви ва божхона сақлаш хизматларини кўрсатади.









