ДТМ мутахассиси Ғайрат Йўлдошевнинг Kun.uz'га аниқлик киритишича, мандат эълон қилиниши 26-27 август саналарига тўғри келиши кутилмоқда.

20 август куни сўнгги имтиҳонлар бўлиб ўтади.

Абитуриентлар тест натижаларини имтиҳон топширган кунининг эртасига, ўқишга кирган-кирмаганини эса мандат эълон қилинганидан кейин қуйидагилар орқали билиши мумкин:

Юқоридаги платформаларда жавоблар варақаси ҳам жойлаштирилади. Бу орқали абитуриентлар қайси саволларга тўғри, қайсиларига нотўғри жавоб белгилаганини кўриши мумкин.

Апелляция аризалари 21 августдан 30 августгача қабул қилинади.