14 август куни россиялик ҳарбий корреспондент Юрий Котенок украиналик ҳарбийлар «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг Попаснаядаги базаларидан бирини ўққа тутганини хабар қилди. Украина қуролли кучлари тунда йўлланган зарбалар оқибатида Херсон областидаги Антонов кўприги фойдаланишга буткул яроқсиз ҳолатга тушганини маълум қилди. Россиялик ҳарбийлар эгаллаб олган Энергодар шаҳри мэри ҳудудида Запоррижжя АЭС жойлашган шаҳар ўққа тутилаётганини айтиб берди. Черниҳивда одамлар урушнинг илк давридаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли вайрон бўлган уйларини тозаламоқда. Луҳанск областиининг Рубижне шаҳрида 109 кишининг жасади эксгумация қилинди. Эвакуация эълон қилинган Краматорскда тинч аҳоли вакиллари қолиши давом этмоқда.

Қуйида 14 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Черниҳив

Черниҳив яқинидаги Новоселовка қишлоғида россияликлар зарбаларидан вайрон бўлган уйни тозалашмоқда. 13 август куни Украина қуролли кучлари Бош штаби Донецк — Пески ва Новоселовка — Александропол йўналишида ҳарбий ҳаракатлар давом этаётганини хабар қилди.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
12 ёшли Даник Рак Новоселовкадаги хароба уйда ишламоқда. Урушга қадар бу қишлоқда камида минг киши яшаган. Ушбу аҳоли пункти зарбалардан жиддий шикастланди, кўплаб уйлар вайрон бўлган. Новоселовка аҳолиси қишда яшаб қолиш учун уйларни ўз қўли билан тиклашга уринмоқда. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Новоселовка аҳолиси вакили Жанна Дунаева ўзининг вайрон бўлган уйи олдида.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Запорижжя 

Запорижжядаги қочқинларни қабул қилиш марказида узоқ айрилиқдан кейин кўришган оила. Шаҳар ҳамон Украина назоратида қолмоқда.