Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Minuteman III қитъалараро ракетасини синовдан ўтказди
Таъкидланишича, синовдан мақсад АҚШ «ядровий кучлари шайлигини» ва «миллий ядровий тийиб туришнинг самарадорлигини» намойиш этишдир.
Фото: Reuters
Калифорниядаги Ванденберг ҳарбий-ҳаво базасида қуролланмаган Minuteman III қитъалараро баллистик ракетаси парвози амалга оширилди, деб хабар берди АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари глобал зарба бериш қўмондонлиги.
Хабарда айтилишича, бундан мақсад АҚШ «ядровий кучлари шайлигини» ва «миллий ядровий тийиб туришнинг самарадорлигини» намойиш этишдир.
«Мазкур синов дунёда рўй бераётган ҳозирги воқеалар натижаси эмас», — дейилади хабарда.
Ракетанинг бош блоки 4,2 минг милга яқин (6,7 минг км) масофани босиб ўтиб, Тинч океанидаги Маршалл оролларининг Кважалейн атоллигача етиб борган.
Синов август бошларида ўтказилиши лозим эди. Бироқ АҚШ Тайван сабабли Хитой билан муносабатларда юзага келган кескинликни кучайтирмаслик учун ракета парвозини кечиктирганди, деб ёзади The Wall Street Journal.
Мавзуга оид
23:15 / 09.04.2026
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
19:16 / 09.04.2026
Эронда АҚШ зарбалари бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони маълум қилинди
08:54 / 09.04.2026