Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан газ етказиш тўлиқ тўхтатилган тақдирда Германия омборларидаги газ 2,5 ойга етиши маълум қилинди
Ҳозирда Россиядан Германияга "Шимолий оқим" газ қувури орқали газ етказиб бериш тўлиқ қувватнинг 20 фоизини ташкил этмоқда.
Агар Германия ноябргача газ омборларини 95 фоизга тўлдира олса, Россиядан газ етказилиши тўлиқ тўхтатилган тақдирда омборлардаги газ иситиш ва саноат истеъмоли учун икки ярим ойга етади. Бу ҳақда тармоқлар бўйича федерал агентлик раҳбари Клаус Мюллер маълум қилди.
Унинг аниқлик киритишича, ҳозирда омборлар 77 фоизга тўлган.
"Биз омборларни аввалгига қараганда тезроқ тўлдиряпмиз, аммо бу бўшашишимизни билдирмайди. Аксинча, буни туртки деб тушуниш керак", - деди Мюллер.
Мюллернинг огоҳлантиришича, куз салқин келиши ва газ етказиб беришда узилишлар бўлиши эҳтимоли ҳисобга олинса, омборларни октябргача 85 фоизга тўлдириш режасини амалга ошириш қийин бўлиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, омборларни ноябрга бориб 95 фоизга тўлдириш ҳам "амримаҳол", чунки айрим омборларни тўлдириш учун кўпроқ вақт талаб қилинади.
Ҳозирда Россиядан Германияга "Шимолий оқим" газ қувури орқали газ етказиб бериш тўлиқ қувватнинг 20 фоизини ташкил этмоқда.
Расмий Берлин газ етказишнинг қисқартирилишини Москванинг шантажи деб атамоқда.
Октябрдан бошлаб Германиядаги барча истеъмолчилар ҳар бир квт/с газ учун 2,419 цент миқдорида устама тўлайди.
Мавзуга оид
23:45 / 27.06.2026
Германияда жазирама ҳарорат бўйича янги рекорд
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026