«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» хабарига кўра, Яшнобод туманининг Оҳанграбо, Мўйноқ, Мумтоз, Висол, Уйсозлар, Оқдарё ҳамда Оқ уй кўчалари, Яккасарой тумани Ҳ.Сулаймонова маҳалласи Минглар ҳамда Миробод 1-тор кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари томонидан вазиятни тезкорлик билан бартараф этиш учун барча чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.











