Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон янги иккита транспорт йўлаги бўйлаб юк ташувларини бошлаш ҳақида келишиб олди
Туркманистон ва Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қатор келишувларга эришилди.
Фото: Транспорт вазирлиги
Жорий йил 15-16 август кунлари Туркманистоннинг "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар транспорт вазирларининг халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция доирасида Ўзекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Туркманистон Транспорт ва коммуникациялар агентлиги бош директори Мамметхан Чакиев ҳамда Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Саид Рустам Қосимий билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
Мамметхан Чакиев билан бўлиб ўтган музокараларда томонлар Ашхобод битими доирасида “Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон” халқаро транспорт ва транзит йўлаги орқали юкларнинг Туркияга (Ван кўли орқали) интермодал ташувларларини ташкил этиш, автомобил ташувларида ундириладиган йиғимларни қисқартириш, Ўзбекистон ҳайдовчиларига Туркманистон визасини олиш тартибини соддалаштириш бўйича келишувларга эришди.
Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Саид Рустам Қосимий билан бўлиб ўтган музокараларда автомобилда халқаро юк ташувлари учун ўрнатилган йиғим ва тўловлар миқдорини қисқартириш, “Чобаҳор” портидан Ўзбекистонга юк автомобил ташувларни ташкил этиш, Ўзбекистон орқали “Хитой-Европа” транспорт йўналишида ташувларни ривожлантириш мақсадида Эрон томони билан Туркиянинг Ван кўли орқали ташувлар схемасини ҳамкорликда ишлаб чиқишга келишилди.
Мавзуга оид
09:13 / 19.02.2026
Ўзбекистонда Magnus Fusion 212 самолётлари ишлаб чиқарилиши мумкин
12:28 / 05.02.2026
Фото ва видеоқайд орқали аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати белгиланди
10:16 / 20.01.2026
Транспорт хизматлари ҳажми ошди: асосий улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди
16:24 / 20.12.2025