Жаҳон | 08:51 / 23.08.2022
3255
2 дақиқада ўқилади

Tjournal таҳририяти лойиҳа ёпилганини эълон қилди

Блоклаш эълон қилинганидан сўнг, нашр ишни давом эттириш учун ходимларни босқичма-босқич қисқартиришни бошлади. Энди таҳририят лойиҳани ривожлантириш учун ажратилган маблағ тугаб қолганини тан олишга мажбур бўлди. 

Фото: Tjournal

Tjournal муҳарририяти 22 август, душанба куни лойиҳа ёпилганини маълум қилди. «Биз қанчалик истасак ҳам, бу ҳазил ёки кликбейк эмас. Нашримизнинг охирги иш куни - 10 сентябр», дейилади нашрнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида пайдо бўлган хабарда. 

Нашр сайти РФ Бош прокуратураси талабига биноан 2022 йил 14 мартдан бошлаб Россияда «Роскомнадзор» томонидан блокланган. TJ блокланишга қандай хабар ёки мақола сабаб бўлганини ҳалигача билмайди. 

Блоклаш эълон қилинганидан сўнг, нашр ишни давом эттириш учун ходимларни босқичма-босқич қисқартиришни бошлади. Бироқ, бу чора ёрдам бермади. Таҳририят лойиҳани ривожлантириш учун ажратилган маблағ тугаб қолганини тан олишга мажбур бўлди. «Биз 11 йил, 2 ой ва 21 кун деганда ёпиламиз», — дейилади Tjournal хабарида. 

Tjournal — 2011 йил 20 июнь куни ташкил этилган рус интернет-нашри ва янгиликлар агрегатори. Асосий мавзулар - ижтимоий тармоқлар, блоглар, қонунчилик ва гаджетлар. Нашрнинг ўз маълумотларига кўра, сайтга бир ойда 4 миллион кишигача кирган. 

Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери, «Роскомсвобода» лойиҳасига кўра, «Роскомнадзор» бир неча мингта сайтни - йирик янгиликлар нашрлари, ижтимоий тармоқлар, жамоат ташкилотлари, савдо ва IT-компаниялар сайтларини гўёки ҳарбий можаро ҳақида ёлғон маълумотларни жойлаштиргани учун блоклаган. 

Мавзуга оид