Улар кўра, автомобилга қулф илиб кетилиб, маълум бир картага пул ташланса, код айтилиши ва қулф очилиши, шу орқали пул олинаётгани айтилган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув ва ўрганишлар натижасида шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларига бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушмагани аниқланган.

“Агар сиз билан шу каби ҳолат содир бўлган бўлса ёки шу каби ҳолатга дуч келсангиз, шунингдек ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз 71-206-42-54 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишингизни ёки 97-778-99-65 телеграм рақами орқали хабар беришингизни ёхуд яқин орадаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.