15:12 / 29.08.2022
7406

ОТМга ўқишга кирган талабалардан СТИР талаб этилмайди - Солиқ қўмитаси

Ижтимоий тармоқларда ўқишга кирган талабалардан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинган бўлиб, унда СТИР (ИНН) ҳам кўрсатилган.

Фото: Kun.uz

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, СТИР рақами мавжуд бўлмаган шахслар ёки уларнинг яқинлари томонидан солиқ органларига телефон орқали ёки шахсан бориб, СТИР сўраш ҳолатлари учрамоқда.

2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат солиқ хизмати органларида жисмоний шахслар ҳисобини юритиш жисмоний шахс шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.

2021 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга солиқ тўловчи идентификация рақами (СТИР)ни бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тўхтатилган.

Солиқ қўмитаси барча ОТМлардан талабаликка тавсия этилган шахслардан СТИР талаб қилмасликни сўраган.

Билдирилишича, давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан СТИР талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади. 

Top