18:13 / 30.08.2022
6760

Англия жануби-ғарбида қурғоқчилик эълон қилинди

Британия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги раҳбари Жеймс Биван аҳолини сувни тежаб ишлатишга чақирган. 

Фото: Reuters

Англия жануби-ғарбида қурғоқчилик эълон қилинди. Бу ҳақда Британия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги хабар берди.

«Бутун Англия жануби-ғарби қарийб 90 йил ичидаги энг қуруқ об-ҳаво шароитига дуч келди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Бристол, Сомерсет, Дорсет, Глостершир ва Уилтшир графликларида қурғоқчилик эълон қилинган.

Аввалроқ Британия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги раҳбари Жеймс Биван аҳолини сувни тежаб ишлатишга чақирганди. 

Европа қурғоқчилик обсерваториясининг август ойидаги ҳисоботида келтирилишича, Европанинг 47 фоизида тупроқ намлиги танқислиги, 17 фоизи фавқулодда ҳолатда турибди ва бу экинлар ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳолат – охирги 500 йилликдаги энг ёмон қурғоқчилик деб баҳоланди.

Top