Президент фармони билан Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар орден ва медаллар билан мукофотланди:

II даражали “Шон-шараф” ордени билан

  • Базарбаев Заирджан Гулимматович - Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари
  • Курбанов Исмаил Худайназарович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари
  • Сормонкулов Адхамжон Райимович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари
  • Юлдашев Эркин Туракулович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

“Дўстлик” ордени билан

  • Гафуров Аскаржон Бойисович - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари
  • Ким Оксана Рудолфовна - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали тиббиёт ҳамшираси
  • Мадреймов Саламат Кубейсинович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
  • Хакимов Ринат Фидаилович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи

“Мардлик” ордени билан

  • Абдураҳмонов Рафик Фахриддинович - Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси отряд командири
  • Зайниддинов Хумоюн Аловиддин ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бошқармаси офицери
  • Избасаров Бахтжан Алмаханович - Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи
  • Тўлаев Фарҳодбой Файзибоевич - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси