“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

  • 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
  • лицензия варақаси беришда автомобил эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади. 

Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.