Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Wizz Air’га Абу Даби – Тошкент йўналишидаги авиақатновлар учун рухсатнома берилди
Wizz Air Abu Dhabi авиакомпаниясига Абу Даби – Тошкент – Абу Даби йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Фото: Wizz Air
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида 30 августда “Ўзавиация” агентлиги томонидан Wizz Air Abu Dhabi авиакомпаниясига Ўзбекистонга Абу Даби – Тошкент –Абу Даби йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи эксплуатацион рухсатномаси берилди.
Wizz Air Abu Dhabi авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни Airbus 321 ҳаво кемаларида амалга оширишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Wizz Air Abu Dhabi – Абу Даби халқаро аэропортида жойлашган кам бюджетли авиакомпания, Бирлашган Араб Амирликлари ADQ давлат инвестиция компанияси ҳамда Wizz Air Holdings халқаро ҳолдинг томонидан ташкил этилган қўшма корхона.
Мавзуга оид
19:55 / 14.11.2025
"Пул ғурурдан устун эмас" - Wizz Air камситган ўзбекистонлик авиакомпаниянинг компенсациясини рад этди
09:55 / 23.10.2025
“Wizness Class’да учманг” — канадалик мусиқачи Wizz Air ҳақида қўшиқ куйлади
18:39 / 14.07.2025
Wizz Air лоукостери Ўзбекистондан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади
18:07 / 17.02.2025