Ўзбекистон | 18:07 / 17.02.2025
12735
5 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон ёзувли паспортим учун рейсга қўйишмади” – Wizz Air ўзбек талабани бортга чиқармаган

Work and Travel дастури учун Германияга борган ўзбекистонлик талаба қайтишда Рим орқали Wizz Air рейсига чипта сотиб олган. Бироқ авиакомпания ходими унинг қўлидаги “Ўзбекистон” ёзувли паспортни кўриб, бортга қўймаган. Оқибатда талаба 4 давлатда бир ҳафта сарсон бўлиб, зўрға уйига етиб келди. Kun.uzʼга мурожаат қилган фуқаро авиакомпанияни Европа судига беришини билдирди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Wizz Air устидан навбатдаги шикоят. Work and Travel, яъни ишлаш ва саёҳат дастури учун Европага борган Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети талабаси Суҳроб Убайдуллаев Wizz Air’ни инсон ҳуқуқларини бузиш, дискринимация, айирмачилик ва истеъмолчилар ҳуқуқларини бузишда айбламоқда. Суҳробнинг айтишича, Wizz Air ходимлари уни ҳеч қандай сабаб ва тушунтиришларсиз самолёт эшигидан ортга қайтаришган. Буни изоҳлаш, тушунтиришдан бош тортишган. Яхшиликча бошқа авиакомпания орқали учиб кет, акс ҳолда полицияга топширамиз, ҳам депорт қилинасан, ҳам муаммонг кўпаяди, элчихонанг ҳам сенга ёрдам беролмайди деб менга таҳдид қилишди, дейди талаба.

Унинг айтишича, воқеа 2023 йилнинг августи охирида бўлган. Талаба Рим орқали Абу-Дабига, Абу-Дабидан эса Самарқандга Wizz Air билан учиши керак бўлган. Римдаги ҳолат ортидан Суҳробнинг иккинчи чиптаси ҳам куйиб кетган. Нима қилишини билмаган талаба қарз олиб, Туркияга учган ва Истанбулда бир неча кун бошпанасиз қолиб кетган.

“Қайтиш билетини Италия орқали олгандим. Ушбу авиакомпания ходимлари мени дискриминация қилишди. Италия ҳудудидан кетаётганимда аллақачон паспортимга давлатдан чиққаним ҳақидаги муҳр урилганди. Авиакомпания ходими эса самолётнинг эшиги олдида менинг қўлимдаги паспортни кўрди-да, сен Ўзбекистон фуқаросимисан, дея мендан четга ўтишимни сўради. Шу жойнинг ўзида чиптамни бекор қилиб юборишди ва самолётга менсиз учиб кетаверишини хабар қилишди. Улар қўлимдаги виза, чипталар, виза ва Германия берган ҳужжатларнинг бирортасига қарашмади. Фақат паспортимдаги “Ўзбекистон” ёзувини кўриб, мени ушлаб қолишди” – Сухроб Убайдуллаев, талаба

Талаба ўзаро суҳбатимиз чоғида Туркияда ҳам алдангани, унинг пулини баъзи юртдошларимиз ёрдам бераман деб талон-торож қилганини айтиб берди. Оила аъзоларига эса бошига тушганларини айтишга уялган, арзонроқ чипта излаб Истанбулдан Россиянинг Қозон шаҳрига учувчи рейсдан билет олган.

"Яқин кунларда Ўзбекистонга рейс бўлмагани учун Туркияда бир ҳафта қолиб кетдим. Қийинчиликларга дуч келдим, чиптага тўласам, турар жойга, меҳмонхонага тўласам, чиптага пулим етмасди. Уйимдагиларга эса бу ҳақида айтолмасдим, улар мендан хавотир олишларини истамадим. Менга энг арзон билет керак эди. Бу эса Россиянинг Қозон шаҳрига эди ва Истанбулдан Қозонга учдим. У ерда ҳам 1 кун аэропортда қолиб, кейин Ўш шаҳрига учдим. Ўшдан эса уйимга – водийга етиб келдим”, - Суҳроб Убайдуллаев, талаба

Суҳроб Римдан Истанбулга, Истанбулдан Қозонга, Қозондан Ўшга учган. Ўшдан эса машинада Наманганга боришга мажбур бўлган. Унинг айтишича, биргина авиакомпания ходимининг айирмачилиги ортидан ёш талаба ўзга юртларда сарсон бўлган.

Хўш, нега у энди ўз норозилигини билдиряпти? Суҳроб Убайдуллаевнинг айтишича, ўтган муддат давомида у ҳаракат қилган, авиакомпания сайти, почтасига бир неча маротаба хат ёзган. Вазиятни тушунтирган, компенсация талаб қилган. Лекин бирорта мурожаат ижобий ечиб топмаган.

“Бир ой олдин авиакомпания ходимлари алоқага чиқди ва компенсация тўланиши учун мендан шахсий маълумотларим, виза картам рақамларини олди. Лекин шу бўйи улар йўқ бўлиб кетишди. Ўзбекистон фуқароси эканман, ўз ҳақ-ҳуқуқларимни талаб қиламан. Вазият юзасидан Европа судига мурожаат қилдим” – Сухроб Убайдуллаев, талаба

Суҳробнинг Kun.uzʼга тақдим этган хатлари ва ёзишмаларида келишича, авиакомпания ходимлари унга ҳеч қандай компенсация тўламаслигини билдирган.

Яна бир имейлда ёзилишича, авиакомпания Суҳробнинг хатини қабул қилган, бироқ жавоб беришни истамаган. Wizz Air мижози сифатида унга сабр тиланган. Ҳолат юзасидан йўловчи Убайдуллаев Европадаги 1-2-ҳуқуқ ассоциацияларига хат йўллаганини, бироқ ишни кўриб чиқишда рад жавобини олаётганини айтади.

Хўш, нега Ўзбекистон фуқаролари охирги вақтлар аэропортларда жуда кўп сарсон бўлмоқда? Айниқса Абу-Даби йўналишига учаётган юртдошларимиз давомли қийинчиликларга дуч келаётгани, шунчаки саёҳатга борганлар ҳам соатлаб чегарадаги текширувларда қолиб кетаётганидан норозилигини айтмоқда.

Шоҳрух Мажидзода тайёрлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти