Жорий йилнинг 4 сентябрь куни мамлакатимизнинг етакчи нефть конларига хизмат кўрсатувчи ERIELL Group компанияси мутахассислари Ўзбекистон нефть ва газ саноати соҳасидаги барча ҳамкасблари билан биргаликда ўзларининг асосий касб байрамларини нишонладилар.
Мамлакатимиз нефть ва газ соҳасида асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари муттасил ўсиб бормоқда. ERIELL Group компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги қарори ижроси доирасида 2017 йилда қабул қилинган “Углеводород хомашёсини қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида бош пудратчи ҳисобланади. Дастур компания гуруҳи томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ҳамкорликда, жумладан, пастдебитли қудуқларда оқимни кучайтириш йўналишида амалга оширилмоқда.
ERIELL бир қатор лойиҳаларнинг бош пудратчиси сифатида бутун Ўзбекистон бўйлаб нефть ва газ қазиб олади. Компаниялар гуруҳи “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Sanoat Energetika Guruhi (СЭГ) МЧЖ ХК, Surhan Gas Chemical, Natural Gas Stream ҚК, Gazli Gas Storage МЧЖ ХК, Uz-Kor Gas Chemical ҚК МЖЧ cингари буюртмачилар конларида меҳнат қилади.
Биргина ер қаъридан фойдаланувчи СЭГда 100 дан ортиқ кон мавжуд бўлиб, уларни ўзлаштириш жараёнида ERIELL мутахассислари нафақат янги қудуқларни самарали бурғилаш, балки ўн йиллар давомида ишламай турган эски қудуқларни ҳам муваффақиятли тиклайди. Компаниянинг нефть конларига хизмат кўрсатиш гуруҳининг замонавий технологиялари даражаси уларни қайта ишга тушириш ва мамлакатни қўшимча нефть ва газ билан таъминлаш имконини беради. Маҳсулдор қатламларни излаш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. ERIELL Group шу йилнинг ўзида буюртмачи СЭГ объектларида 2D узунлиги 1214 километр ва 3D-500 квадрат километр сейсморазведка тадқиқотлари ўтказишни режалаштирмоқда.

Gazli Gas Storage буюртмачининг “Газли” ерости газ омбори (ЕОГО)ни кенгайтириш лойиҳасини амалга оширишда Компанияга алоҳида вазифа юклатилган. Мамлакатдаги энг йирик ерости омбори ҳажмини 3 миллиарддан 6 миллиард куб метргача ошириш режалаштирилган. Компанияда бугунги кунда объектларда янги қудуқларни бурғилаш учун 6 дона бурғилаш ва юк кўтариш қурилмалари ишламоқда. ERIELL бурғиловчиларининг «Газли» конидаги меҳнатининг ўзига хос хусусияти қудуқларни қуриш ва бурғилаш ишларини муддатидан олдин якунлаши ҳисобланади.

ERIELL Group мутахассисларининг тажрибаси ва технологиялари буюртмачи Surhan Gas Chemical'ning «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини ўзлаштириш учун бош пудратчи сифатида танланишида муҳим асос бўлди. Бу ерда қатламлардаги водород сульфидининг юқори таркиби (8%) ва коннинг мураккаб тоғ-геологик шароити каби омиллар углеводородларни қазиб олиш вазифасини мураккаблаштиради. Инновациялар ва энг яхши халқаро технологияларни қўллаш ERIELL'га конларни ўзлаштиришда ёрдам беради. Айнан шу ерда компания томонидан бутун лойиҳа доирасида қудуқларни кластерли бурғилаш концепцияси илк бор қўлланган. Ва айнан шу ерда қайта-қайта кунлик кавлаб бориш бўйича рекордлар ўрнатилган. «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида мамлакатда биринчи марта қуйи Юра ва Палеозой ётқизиқларига юқори ҳарорат ва юқори қатлам босими шароитида чуқурлиги 4749 м бўлган қудуқ бурғиланди. Ва бу ҳар куни тўлдирилиши давом этаётган ноёб ишланмалар, рекордлар, янги услубларнинг тўлиқ рўйхати эмас.

















