Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар қилишича, ҳафта давомида Шавкат Мирзиёев парламентлараро иттифоққа аъзо давлат парламентлари аёл раҳбарлари 14-саммити иштирокчилари билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги саммитига тайёргарлик юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, президент мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган бир қатор муҳокамаларни ўтказади.