Президент матбуот хизматига кўра, Шавкат Мирзиёев 29 октябр куни Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида EKSIM Holding компанияси бошқарув кенгаши раиси Эбубекир Тивниклини қабул қилди.

Мулоқотда қайта тикланувчи энергетика, геология ва тоғ-кон саноати, инфратузилма ҳамда озиқ-овқат саноати соҳаларидаги лойиҳаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар мамлакатда янги электр узатиш тармоқларини қуриш ва геология йўналишидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳам фикр алмашди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётганини қайд этди.