UzAuto Motors’да ишлаб чиқариш амалиёти — ёш ва иқтидорли талабалар учун янги имкониятлар эшиги
Ҳар йили, UzAuto Motors АЖ Асака филиалида Фарғона водийсидаги олий ўқув юрти талабалари, касб-ҳунар мактаблари ва коллеж ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётини ўташади.
Талабалар корхона фаолияти билан яқиндан танишишади, касб-ҳунар мактаблар, коллеж ўқувчилари ишлаб чиқариш жараёнининг аниқ йўналишлари бўйича ва олий ўқув юрти талабалари эса ўз амалиётини ихтисослаштирилган бўлимларда малакаларини оширишади.
Жорий йилда Тошкент Турин политехника университети, Андижон Машинасозлик институти, Тошкент Ахборот технологиялари университети, Фарғона Политехника институти, Тошкент Кимё-технология институти ва бошқа олий ўқув юртларидан жами 1 000 нафардан ортиқ талаба ва касб-ҳунар мактаблари, коллеж ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётини ўташ орқали малакаларини оширмоқдалар.
Талабалар корхонанинг энг муҳим бўлимлари – ишлаб чиқариш, логистика, харид, сифат, муҳандислик маҳсулотлари бошқармаси, технология ва техник хизмат кўрсатиш, молия ва ҳужжатларни назорат қилиш бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишишади.
UzAuto Motors АЖ корхонасида талабалар учун амалиёт оддий расмиятчилик эмас, балки муҳим бир давр эканини ишонч билан айтиш мумкин.
Aмалиётчиларнинг аксарияти корхонада ишлашни хоҳлашади. Агар талабалар амалиёт даврида ўз маҳоратини яхши кўрсатиб, вазифаларини аъло даражада бажарсалар, улар корхонада истиқболли ходимлар захирасида номзод сифатида шакллантирилади. Шу сабабли ҳам кўплаб талабалар амалиётга масъулият билан ёндашишади.
Ўз навбатида, компания ҳам амалиётчилар учун барча шарт-шароитларни яратиб беради. Бўлажак мутахассислар озиқ-овқат, транспорт, махсус кийим билан таъминланади. Муайян участкаларда, цех ва бўлимларда амалиётини ўтаган талабаларга бажарган иши учун ойлик маош тўланади.
Корхона раҳбарияти амалиётчи талабаларнинг келажакдаги касбий истиқболи ва иқтидорини баҳолаб боришади. 2020-2021 йиллар мобайнида компания 191 нафар ёш мутахассисни ишга жалб қилди. Уларнинг ярмидан кўпи ўз вақтида корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган.
Ёш мутахассислар амалиёт орқали келажакдаги фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини яхшироқ тушуниш, ўрганиш, шунингдек амалиёт давомида маош олиб пул ишлашга ва энг асосийси ўқишни тамомлаб, UzAuto Motors АЖ корхонасига ишга жойлашиш имкониятига эга бўлишади.
Реклама
Мавзуга оид
21:07 / 16.09.2024
UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди
14:49 / 13.09.2024
Lacetti'даги ёнғин сабаб UzAuto Motors ва унинг дилерига иш қўзғатилди
16:21 / 03.09.2024
Onix Қозоғистонда Ўзбекистондаги чегирмали нархидан ҳам арзон сотиляпти
12:01 / 22.08.2024