Ижтимоий тармоқларда «Гўзалдаги газ заправкада машина ёниб кетибди» сарлавҳаси остида хабар тарқалганди. Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 10 сентябр куни соат 17:22 да Наманган шаҳри Янги Наманган тумани «Мингчинор» маҳалла фуқаролар йиғини Косонсой кўчасида жойлашган АГТКШ ҳудудида давлат рақами 50 M 382 UA бўлган Labo Damas автомобилида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин Наманган шаҳри ФВБ 3-ёнғин қутқарув қисми ёнғин қутқарувчилари томонидан бартараф этилди.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.