Ўзбекистон ва Беларус етакчилари «Агроэкспресс» лойиҳасини ишга туширишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябр куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатга келган Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида Александр Лукашенко президентга таклиф учун ташаккур изҳор этди ҳамда Беларусни ушбу нуфузли халқаро тузилмага қабул қилиш тартиботини бошлаш масаласини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, кўп қиррали амалий шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Беларус муносабатлари дўстлик ва шериклик руҳида муваффақиятли ривожланиб бораётганини таъкидлади. Ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик фаоллашган, товар айирбошлаш ўтган йилда 44 фоизга, жорий йилнинг етти ойида эса яна 12 фоизга ошди.
Томонлар икки мамлакатда савдо уйлари ва логистика марказлари тармоғини кенгайтириш, озиқ-овқатни тезлаштирилган тарзда етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳасини ишга тушириш, товарлар келиб чиқишини сертификатлаштириш бўйича электрон тизимни жорий қилишга келишиб олди.
Ўзбекистон ва Беларус етакчилари машинасозлик, агросаноат, кимё, фармацевтика ва электротехника тармоқларида саноат кооперацияси бўйича ўзаро манфаатли шерикликни илгари суриш зарурлигини қайд этди. Мамлакатлар ҳудудлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Давлат раҳбари Ўзбекистонда иккинчи ҳудудлараро форумни ўтказишни таклиф этди.
Томонлар маданий-гуманитар йўналишда, биринчи навбатда таълим ва кинематография соҳаларидаги ҳамкорлик фаол ривожланиб бораётганини қайд этди.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:29 / 22.11.2024