АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг ҳаракатлари «БМТ низомини бузиш» эканлигини айтди. 

«Россия кўплаб аскарларни жангларда қатнашишга чақирмоқда ва Кремль Украинанинг бир қисмини эгаллашга уриниш учун сохта референдум ташкил этмоқда – бу БМТ низомининг қўпол равишда бузилиши»,— деди Байден БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессиясида қилган чиқишида.

У шунингдек, Вашингтон БМТ Хавфсизлик кенгаши янги аъзолар ҳисобига кенгайиши тарафдори эканлигини айтди.

«БМТ учун замонавий дунё эҳтиёжларига жавоб бера оладиган янада инклюзив ташкилотга айланиш вақти келди», — деди Жо Байден. 

Ҳозирда Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланади.