Ўзбекистон | 12:24 / 23.09.2022
8342
1 дақиқада ўқилади

Владимир Норов ЮНЕСКО бош директори билан учрашди

БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган миллатлар ташкилоти Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказди.

Фото: Dunyo

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ЮНEСКО ўртасидаги ҳамкорлик бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Режалаштирилган тадбирлар жадвали ва улар ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Одри Азуле Ўзбекистон томонини ЮНEСКО нуфузли бошқарув органларидан бири бўлган номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлгани билан табриклади.

Халқаро ва минтақавий кун тартиби масалалари муҳокама қилинди. 2021 йили Ўзбекистон томони ташаббуси билан қабул қилинган ЮНEСКО «Хива жараёни: Марказий Осиё минтақасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш» резолюциясини илгари суриш доирасида фаол ишлашга ҳозирлик билдирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид