Ўзбекистон | 12:08 / 24.09.2022
7401
1 дақиқада ўқилади

Олис ҳудудларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

“Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

2022/2023 йиллар куз-қиш даврида республика бўйича 2967 та кўп квартирали уйлар, 299 та газ тақсимлаш пунктлари, 1815,3 км ичимлик суви тармоқлари; 2420 та ижтимоий соҳа объектлари (13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, 47 та маданият объектлари, 11 та спорт объектлари мукаммал) таъмирланади.

149 км газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 6209 та маҳаллага 314 400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади. 1 680 000 тонна кўмир маҳсулотлари захираси яратилади (шундан ижтимоий соҳа объектларига 518 000 тонна кўмир етказиб берилади).

Бундан ташқари, 443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид