26 сентябр куни россияликлар мамлакатни ёппасига тарк этишга уринишда давом этди — Грузия ва Қозоғистон билан чегара ҳудудида кўп километрлик навбатлар юзага келган. Шу билан бирга кетиш тобора қийинлашмоқда: аэропортлардаги чегарачиларга чақирув қоғози олганларнинг рўйхати берилган. Бундай фуқаролар чегарадан ўтиши учун ҳарбий комиссариат рухсатномаси бўлиши керак. Украинада россиялик ҳарбийлар Краматорск ва Кривой Рогдаги аэропортни ўққа тутишди. Москвада кучишлатар тузилмалар ходимлари шоир ва ҳуқуқ фаоли Артём Камардинни қўлга олиб, қаттиқ калтаклашди — Триумфал майдондаги Маяковский ҳайкали олдида «сафарбарликка қарши» шеърлар ўқигани учун.

Қуйида урушнинг 215-кунида Украина ва Россиянинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив области

Харкив области Дементиевка қишлоғида Украина қуролли кучларининг собиқ позицияси ҳудудида аскарлар ва тинч аҳоли вакиллари жасадини қидираётган украин ҳарбийлари. Баҳорда ушбу аҳоли яшаш манзили учун унинг жойлашуви туфайли шиддатли жанглар кечганди: унинг атрофида жойлаштирилган оғир артиллерия билан Харкив марказини ўққа тутиш мумкин эди. Украин армия июл ойида Дементиевкани озод этган. Фото: Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Дементиевка қишлоғи атрофидан топилган украин ҳарбийси жасадини олиб кетаётган украин ҳарбийлари
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Козача Лопан посёлкасида вайрон бўлган паррандачилик фермаси томида танк қисмлари осилиб турибди. Украина армияси ушбу аҳоли яшаш манзилини сентябр ойи ўрталарида озод қилганди — украин ҳарбийлари бу ерда россиялик ҳарбийлар томонидан ташкил этилган қамоқхоналар ва қийноқ камералари, шунингдек биродарлик қабристонини топишган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Козача Лопан посёлкаси атрофидаги миналаштирилган майдонда қолган россияликларнинг яксон бўлган автомобили.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA