Ўзбекистон | 13:00 / 28.09.2022
6993
4 дақиқада ўқилади

AZIA METALL PROF Самарқанд металлургия заводида рух ва полимер билан қопланган пўлат маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўламини кенгайтирмоқда

Фото: AZIA METALL PROF

AZIA METALL PROF Самарқанд металлургия заводи ҳудудида рух билан қопланган пўлат ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида янги мажмуа иш бошлайди. Ушбу лойиҳа доирасида совуқ ўрамали металлдан тортиб, рух билан қопланган ва полимер билан қопланган тунука маҳсулотлари ишлаб чиқаришгача бўлган ускуна ҳамда жиҳозлар етказиб бериш бўйича келишувлар имзоланди.

Фото: AZIA METALL PROF

Совуқ ўрамали пўлат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кейинги босқичида йилига 800 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган иккинчи совуқ ўрамалаш заводини ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, у металлни йиғиш линиялари билан биргаликда йўлга қўйилади. Бундан ташқари, маиший техника ишлаб чиқарувчилари учун металлга (йилига 300 минг тонна) ишлов берувчи янги печ ўрнатилади, бу нафақат маҳсулот сифатини ошириш, балки харидорлар сафини кенгайтириш имконини беради.

Фото: AZIA METALL PROF

Йилига 300 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга янги пўлатни рух билан иссиқ қоплаш ускунаси ва пўлатни полимер билан қоплаш ускунаси (йилига 250 минг тонна) ишга туширилади. Янги асбоб-ускуналар ўрнатилиши натижасида 0,18 мм дан 0,8 мм гача қалинликдаги рух ва полимер билан қопланган тунука маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши назарда тутилган. Бундан ташқари, янги пўлатни рух билан иссиқ қоплаш ускунаси ишга туширилиши билан компания бозорга рух қопламаси 275 г/м2 гача бўлган маҳсулотлар ва кристалланган нақшли тунука маҳсулотларини етказиб беради.

Айни пайтда мажмуанинг пойдеворини қуриш ишлари бошланди. 2023 йил феврал ойидан бошлаб Хитойдан керакли ускуналар етказиб бериш амалга оширилади. 2023 йилнинг 2-чорагида мажмуанинг бир қисмини ишга тушириш режалаштирилган. Дастлаб, қопламали пўлат ишлаб чиқариш бўйича янги комплексда хомашё сифатида Россия комбинатларида ишлаб чиқарилган иссиқ ўрамали пўлат маҳсулотлари ишлатилади. Компаниянинг яна бир йирик инвестиция лойиҳаси бўлган иссиқ ўрамали пўлат маҳсулотлари ўз ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши билан AZIA METALL PROF активлари ўз хомашёси ҳисобига ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

Фото: AZIA METALL PROF

Эслатиб ўтамиз, янги мажмуасининг қуввати йилига қарийб 1 миллион тонна маҳсулотни ташкил этади, шундан 400 минг тоннага яқини Самарқанд металлургия заводига, 200 минг тоннага яқини эса пўлат қувурлар ишлаб чиқариш заводига етказиб берилади, қолган маҳсулотларни эркин бозорда сотиш режалаштирилган. Мажмуа, шунингдек, пўлат қуйиш электр печи ва плиталар қуйиш мосламаси билан жиҳозланади. Пўлат эритиш учун хомашё сифатида компания ички бозорда етказиб бериш тақчиллигини ҳисобга олиб, нафақат иккиламчи пўлат қолдиқларидан, балки ИБТдан ҳам фойдаланишни режалаштирмоқда. Пўлат қуйиш ва рухланган металл ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш 2024 йилга мўлжалланган.

Айни пайтда Самарқанд металлургия заводи йилига 120 минг тонна рух ва полимер билан қопланган тунука маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонада мавжуд ускуналар ёрдамида қалинлиги 0,28-1,5 мм рух билан қопланган ва 0.28-0,67 мм қалинликдаги юқори сифатли полимер билан қопланган тунука маҳсулотлари ишлаб чиқариш мумкин.

2023 йилнинг иккинчи чорагида иккинчи пўлатни рух ва полимер билан қоплаш агрегатларини ишга тушириш кутилмоқда. Натижада пўлатни рух ва полимер билан қоплаш заводининг ишлаб чиқариш қуввати 250 минг тоннага, 2023 йил охирига келиб эса максимал қувват 400 минг тоннага етади.

Cайт: http://www.smz.uz/

Реклама ҳуқуқи асосида