Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи сафарбарликдан қочган россияликларни қабул қилиш бўйича тавсия тайёрлаяпти
Еврокомиссия вакилининг айтишича, сафарбарликдан қочган Россия фуқароларининг ЕИга кириши бўйича тавсиялар устида иш олиб борилмоқда.
Фото: Getty Images
Европа комиссияси Европа иттифоқи мамлакатлари учун сафарбарликдан қочган россияликларни Европа иттифоқи ҳудудига қабул қилиш ва уларга потенциал бошпана бериш мезонлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Еврокомиссия вакили Эрик Мамер 27 сентябр, сешанба куни Брюсселдаги брифингда маълум қилди.
Шунингдек, у бошпана олиш учун чегарага келишнинг ўзи кифоя қилмаслигини, бошпана сўраб расмий ариза бериш муҳимлигини эслатди. Мамернинг таъкидлашича, бу петицияларни кўриб чиқиш - Европа иттифоқига аъзо давлатлар масъулиятидир.
Европа иттифоқининг ташқи чегараларига Россиядан келаётган муҳожирлар оқими билан боғлиқ ҳозирги вазиятни Европа комиссияси барқарор деб атаб, Россия-Финландия чегарасидаги ўсиш суръатларини қайд этди.
Европа иттифоқи давлатлари Украинада жанг қилишни истамаган ва шу сабабли Россияни тарк этган россияликларга бошпана бериш истиқболига турлича муносабатда бўлди. Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан бир неча кун ўтгач, Европа иттифоқида ушбу тоифадаги фуқароларни Евроиттифоқ ҳудудига қабул қилишда ягона ёндашув бўйича техник муҳокамалар бошланди.
Мавзуга оид
09:01 / 27.01.2026
Камбағал оилалар реестридагилар учун сафарбарлик чақируви резерви хизмати бепул қилинади
13:20 / 03.01.2026
Мадуро Каракасда портлашлардан сўнг сафарбарликка чақирди
18:39 / 03.11.2025
Европа иттифоқи Ўзбекистонда кинофестиваль ўтказади
14:15 / 14.10.2025