Ўзбекистон | 10:11 / 01.10.2022
8207
2 дақиқада ўқилади

ССВда вазир маслаҳатчиси янги лавозими киритилади

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Соғлиқни сақлаш бошқарув органларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш ва режалаштириш бўйича концепция ҳамда стратегик мақсадларни ишлаб чиқиш, соҳадаги ислоҳотларнинг тўлиқ шаклда амалга оширилиши кузатувини таъминлаш мақсадида вазирлик марказий аппарати тузилмасига соғлиқни сақлаш вазирининг соғлиқни сақлаш ислоҳоти ва ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилади.

Соғлиқни сақлаш вазири мазкур лавозимга соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва ислоҳотларни амалга ошириш бўйича тажрибали ва етук хорижий мутахассисни жалб қилади.

Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимлари чекланган сони 203 нафар, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимлари чекланган сони - 586 нафар этиб белгиланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида республикада босқичма-босқич тиббий суғурта тизими жорий этилаётгани муносабати билан 1 сентябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида 10 та штат бирлигидан иборат Тиббий суғурта департаменти ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидан тугатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида 5 та штат бирлигидан иборат Тиббий суғурта бўлимлари ташкил этилади.

Мавзуга оид