Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод туман ҳокимлиги собиқ ходими фирибгарлик билан фуқаронинг 30 минг долларини ўзлаштирди
Жиноят иши доирасида икки киши қўлга олинган, бир кишига қидирув эълон қилинган.
Бош прокуратура фуқаронинг 30 минг доллар маблағи фирибгарлик билан ўзлаштирилган ҳолат ҳақида маълумот берди.
«Юнусобод туман ҳокимлиги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича бўлим собиқ бошлиғи икки нафар жиноий шериги билан бир фуқарога автосалондан янги Malibu русумли автомашинани олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритишган ва ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборишган», дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган. 1 нафари эса терговдан яширингани сабабли қидирув эълон қилинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
16:11 / 24.04.2026