Ўзбекистон | 13:04 / 04.10.2022
7498
1 дақиқада ўқилади

Red Wings Тошкентдан Ставропол ва Уфага парвозларни йўлга қўяди

4 ноябрдан Red Wings авиакомпанияси Тошкентдан Ставропол ва Уфага тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди. 

Фото: Red Wings

Uzbekistan Airports хабарига кўра, парвозлар мунтазам равишда 100 ўринга мўлжалланган SSJ100 самолётларида амалга оширилади.

Тошкент — Ставропол ва Тошкент — Уфа йўналишлари бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, жума кунлари амалга оширилади. Чипталар flyredwings.com расмий веб-сайтида ёки авиакомпаниянинг мобил иловаси орқали сотувга қўйилган.

Red Wings — Россиянинг энг йирик ўнта авиакомпанияларидан бири бўлиб, доимий ва чартер рейсларда йўловчи ташишга ихтисослашган. 

Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистон пойтахтидан Москва, Екатеринбург ва Махачқалъага парвозларни амалга оширмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид