14:46 / 05.10.2022
8613

Европа иттифоқи давлатлари вакиллари Москвага қарши 8-санкциялар пакети бўйича келишиб олди 

Европа иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари Москвага қарши янги, саккизинчи санкциялар пакети тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда Twitter’даги микроблогида ҳозирда Европа иттифоқига раислик қилаётган Чехия ваколатхонаси маълум қилди. 

Фото: РИА Новости

Унда айтилишича, янги санкциялар Европа иттифоқининг Россиянинг яқинда Украина ҳудудларини аннексия қилганига жавоби сифатида жорий этилмоқда.

Саккизинчи санкциялар пакети орасида нефтни учинчи давлатларга белгиланган чегарадан юқори нархда ташишни тақиқлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, пўлат, пластмасса маҳсулотлари ва кимёвий моддаларнинг айрим турларини тақиқлаш ҳам режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Россия ташкилотларига IT-хизмат ва юридик хизматлар кўрсатишни тақиқлаш чеклови бор.

Аввалроқ Россиядаги босмахоналар санкциялар туфайли ишини тўхтатиши мумкин экани хабар қилинганди.

Ғарб давлатларнинг етказиб бериш тўхтатилган ускуналари Россия босмахоналари қувватининг 90 фоизини ташкил этган.

Россия босмахоналари жиҳозларининг 90 фоизи Европа, Шимолий Америка ва Япония ускуналари ҳиссасига тўғри келган. Россияга энг йирик экспортчилар Германия, Швейцария, Италия, Канада ва Япония бўлган.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top